Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Дронлар Россиянинг Арзамас шаҳридаги икки саноат зонасига ҳужум қилди — ОАВ

Дронлар Россиянинг Арзамас шаҳридаги икки саноат зонасига ҳужум қилди — ОАВ

Украина манбалари зарба “Арзамас махсус ускуналар заводи”га берилганини даъво қилмоқда. Бироқ бу борада расмий тасдиқлар йўқ.

"Ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди", дея хабар бермоқда Нижеегород вилояти губернатори Глеб Никитин.

Россия Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, 11 августга ўтар тунда Россия ҳудуди устида 40 дан ортиқ дрон уриб туширилган. Москва мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, улардан учтаси пойтахт осмонида йўқ қилинган

Тунда Калуга ва Пенза аэропортларида “парвозлар хавфсизлигини таъминлаш” мақсадида чекловлар жорий этилди. Кейинчалик бу чекловлар бекор қилинди, деб хабар берди Росавиация.

Киритилди: 13:16 11.08.2025. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!