Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Дронлар ҳужумига учраган турк кемасининг экипажи Россияга эвакуация қилинди

Дронлар ҳужумига учраган турк кемасининг экипажи Россияга эвакуация қилинди

Қора денгизда дронлар ҳужумига учраган турк кемаси "Nadezhda" экипажи Россиянинг Новороссийск портига эвакуация қилинди.

TRT Haber Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлигига таяниб хабар беришича, Денгиз транспорти бош бошқармаси бу ҳақда маълум қилди.

Департамент кемада 22 экипаж аъзоси бўлганини, улардан 13 нафари Туркия фуқаролари эканлигини таъкидлади.

"Экипаж аъзолари Россия денгиз кучлари томонидан Новороссийск портига хавфсиз тарзда эвакуация қилингани ҳақида хабар берилди. Дастлабки маълумотларга кўра, уч экипаж аъзосининг аҳволи оғир. Кемада ёнғин давом этмоқда ва ҳудудда дрон ҳужумлари хавфи давом этаётгани сабабли қутқарув операциясини ўтказиш имконсиз. Вазият кузатилмоқда", дейилади баёнотда.

Киритилди: 10:20 04.08.2026. Ўқилди: 1239 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!