Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Дрон Германия аэропорти фаолиятини тўхтатилишига сабаб бўлди

Дрон Германия аэропорти фаолиятини тўхтатилишига сабаб бўлди

Германиянинг Бремен шаҳрида учувчисиз самолёт аэропорт ишини тўхтатди.

Бу ҳақда DPA ахборот агентлиги полиция вакилига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, дрон кеча маҳаллий вақт билан 19:30 атрофида кузатилган. Унинг пайдо бўлиши аэропортдаги барча самолётлар ҳаракатининг тўхтатилишига олиб келди ва дрон операторини аниқлашнинг иложи бўлмади.

Ҳодиса туфайли Лондондан Бременга учаётган самолёт Гамбургга йўналтирилди, қайтиш рейси эса кечиктирилди.

Тахминан бир соатдан кейин транспорт ҳаракати тикланди.

Киритилди: 09:00 03.11.2025. Ўқилди: 1032 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!