Кучли довул АҚШнинг Техас штати шимолидаги 160 мингдан ортиқ аҳолини электр таъминотидан маҳрум қилди.
“Репорт” ТАССГА таяниб , бу ҳақда The Washington Post хабар бермоқда.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, шамолнинг тезлиги 35 м/с га етган. Довул ўнлаб электр симларини узиб ташлади ва шаҳар инфратузилмасига зарар етказди. Штат шимолида жами 200 дан ортиқ шамол туфайли зарар кўрганлиги қайд этилган.
Маҳаллий вақт билан душанба куни эрталабки маълумотларга кўра, 90 мингга яқин одам ҳали ҳам электр таъминотисиз қолган. Бўрон Техасда ҳафта давомида давом этиши кутилмоқда ва довуллар бошқа штатларга ҳам таъсир қилиши мумкин, Луизиана, Миссисипи, Алабама, Жоржия ва Теннесси штатлари хавф остида. Кентукки, Ғарбий Виржиния, Мериленднинг ғарбий, Огаёнинг шарқий ва Ню-Ёрк жануби-ғарбида ҳам кучли шамол ва дўл ёғиши кутилмоқда.
Техаснинг ўзида маҳаллий хизматлар ҳам кучли ёғингарчилик билан бирга келадиган сув тошқинига тайёрланмоқда. Нашрнинг қайд этишича, жорий йил бошидан буён Техасда АҚШнинг бошқа ҳар қандай штатларига қараганда кўпроқ довул ва торнадолар қайд этилган. Бу, қисман, Мексика кўрфазида сув ҳароратининг ўртачадан юқори бўлиши билан боғлиқ.