Дорихоналар биносининг кириш қисмида дорихонанинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили ва иш тартиби ҳақида маълумотлар кўрсатилган пешлавҳа бўлиши керак.
Электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилишда, зарур ҳолларда дорихоналар томонидан аҳолига сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюмларни етказиб бериш мумкин.
Дорихоналарда реализация қилинган дори воситалари ва тиббий буюмлар қайтариб олинмайди. Шунга ўхшаш дори воситалари ва тиббий буюмларга алмаштирилмайди.