Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Донецк вилоятини Россия томонидан ўққа тутиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Донецк вилоятини Россия томонидан ўққа тутиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Россиянинг Украинанинг Донецк шаҳрини ўққа тутиши оқибатида беш нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, 12 нафари яраланди.

Бу ҳақда Донецк вилояти давлат маъмурияти раҳбари Вадим Филашкин телеграм-каналида маълум қилган.

"Покровскда 1977 ва 1978 йилда туғилган икки эркак ҳалок бўлди, икки аёл яраланди. Белицкоеда 54 ёшли ва 69 ёшли эркак ҳалок бўлди, бир аёл яраланди, тўртта икки қаватли бино ва учта гараж вайрон бўлди. Мирноградда яна бир киши яраланди.

Николаевкада бир киши тан жароҳати олди, тўртта кўп қаватли уй ва кафе зарар кўрди. Руслар Илиновкага дрон билан ҳужум қилишди: улар бугун 47 ёшини нишонлаётган эркакни ўлдирди, беш кишини яралади, уйга зарар етказди. Константиновкада икки киши тан жароҳати олди, бешта кўп қаватли уй, иккита маъмурий бино, дўкон, автобус бекати ва электр тармоғига шикаст етди”, — деди Филашкин.

Киритилди: 09:30 04.07.2025. Ўқилди: 510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!