Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Донецк вилоятида Курахово сув омборининг тўғони вайрон қилинди

Донецк вилоятида Курахово сув омборининг тўғони вайрон қилинди

Украина Фавқулодда хизматларидаги манбаларнинг “Новости Донбасса”га маълум қилишича, Курахово сув омборининг Терновская тўғони бугун эрталаб Кураховонинг ўққа тутилиши натижасида вайрон бўлган.

"Тўғоннинг бузилиши туфайли Волчя дарёсидаги сув сатҳи аллақачон бир метрга кўтарилган. Дарё бўйидаги аҳоли пунктларида сув босиш хавфи мавжуд бўлсада, ҳали сув босмаган", деб ёзади “Новости Донбасса”.

Ҳозирча тўғон қайси кучлар томонидан бузилгани ҳақида аниқ маълумот йўқ. Украина ва Россия томонлари бунда бир-бирини айбламоқда.

Кураховода Украина қўшинлари учун муҳим логистика маркази жойлашган. Рус армияси шаҳарни қуршовга олган. Кураховонинг йўқотилиши Украина Қуролли кучларининг Донбасс жанубидаги қаршилигига амалда чек қўяди.

Киритилди: 21:48 11.11.2024. Ўқилди: 7493 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!