“Yle” нашрининг хабар беришича, Финляндияда бир эркак кўринишидан АҚШ президенти Дональд Трампни эслатадиган ва унга жуда ўхшаш кўлни топиб олди. Антти Каллио, аслида, харита дастуридан фойдаланган ҳолда ўзи учун кечаси тунаб қолишга жой қидирганди. Дастлаб америкалик ҳеч қандай ғайриоддий нарсани пайқамаган, бироқ Спутник режимини фаоллаштирар экан, у Вимпелинлампи сув омборини дарҳол кўрган.
Фурсатдан фойдаланган Каллио ушбу суратни дарҳол ўз телефонига сақлаб олди ва кейинчалик буни ижтимоий тармоқларга тарқатди. Ушбу расм интернет оламидаги кўпчиликни ўзига жалб қила олди, улар орасида эса психологлар ҳам бор эди. Масалан, психологлардан бири Тапани Риеккининг таъкидлашича, баъзи бир кишиларнинг муайян мавзуларда кўп бора гаплашиши уни айни шу мавзуга боғлаб қўяди. Шундан сўнг инсон атрофдаги барча нарсаларни ўзи истамаган ҳолда ўша билан боғлайди ва бу ҳолат турли тахминлар билан изоҳланади. Трамп нафақат Америкада, балки бутун дунёда танилганлиги сабабли кўлнинг айнан унга ўхшатилиши ажабланарли эмас.
Тармоқ фойдаланувчилари эса суратдаги кўлнинг ҳақиқатда Трампга ўхшашини таъкидлашмоқда.
Manba: planetanovosti.com