АҚШ президенти NBC News’га берган интервюсида Эрон етакчисининг ўлими ҳақида гапирди.
“Биз буни жуда тўғри иш деб биламиз”, деган у Хоминаийнинг ўлдирилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берар экан. Шунингдек, у АҚШда Эронни келажакда ким бошқариши мумкинлиги ҳақида «жуда аниқ тасаввур» мавжудлигини таъкидлади.
Аввалроқ Fox News, Reuters, Axios ва Исроилнинг бир неча етакчи оммавий ахборот воситалари кенг кўламли зарбалар натижасида Али Хоминаий, шунингдек, Эрон Мудофаа вазири ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари ҳалок бўлганини хабар беришганди.
Эрон расмийлари эса бу хабарларни инкор қилишмоқда. Улар Оятуллоҳнинг ўлими ҳақидаги даъволарга “психологик уруш” дея изоҳ беришган.