Америка раҳбари Дональд Трамп Эрон билан тузилиши кутилаётган келишув ислом республикасига ядро қуролини яратишга йўл қўймаслигини таъкидламоқда.
«Бу битим муваффақиятсиз якунланган ЯТД (Ядровий дастур бўйича келишув)га тўлиқ қарама-қарши бўлади... ўша келишув Эрон учун ядро қуролига олиб борувчи тўғри ва очиқ йўл эди», — деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.