Норвегия Нобел қўмитаси 2026 йилги Тинчлик мукофоти учун 287 та номзод (208 киши ва 79 ташкилот) кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Қўмита котиби Кристиан Берг Харпвикеннинг сўзларига кўра, АҚШ президенти катта эҳтимол билан номзодлар қаторида бўлади, чунки Исроил, Покистон ва Камбоджа раҳбарлари уни ушбу мукофотга кўрсатишларини аввалроқ эълон қилишган эди. Гарчи расмий номзодлар исми 50 йил давомида сир сақланса-да, кўплаб сиёсатчилар ўз танловларини очиқ баён қилишмоқда.
Шунингдек, Арктика минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлидаги хизматлари учун АҚШ сенатори Лиза Мурковски ва Гренландия вакили Аая Хемниц номзодлари ҳам илгари сурилган. Тахминлар орасида Юлия Навальная, Рим папаси ва Судандаги кўнгиллилар гуруҳлари номлари ҳам келтирилмоқда. Шу билан бирга, қўмита Эрон қамоқхонасида соғлиғи оғирлашган 2023 йилги лауреат Наргиз Муҳаммадийнинг тақдиридан чуқур хавотирда эканини билдирди. Мукофот ғолиби жорий йилнинг 9 октябр куни эълон қилинади.