Вайроналар остидан барча қурбонларнинг жасадлари олиб чиқилди.
“Яна 189 киши қутқариб олинди ва улар касалхонада”, деди Фавқулодда вазиятларни бошқариш маркази раҳбари генерал Хуан Мендез.
Душанбага ўтар кечаси Санто-Домингодаги Jet Set тунги клубининг томи мамлакатнинг энг машҳур қўшиқчиларидан бири Рубби Перес концерт бераётган вақтда қулаб тушганди. Ҳодисада қўшиқчи ҳам вафот этди.