BBC бу ҳақда маҳаллий қутқарув хизмати раҳбарига таяниб хабар бермоқда.
Санто-Домингодаги Jet Set номли тунги клубнинг томи концерт вақтида қулаб тушди. Ўша пайтда бинода бўлганларнинг аниқ сони номаълум. Лекин маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, клубда 500 дан 1000 нафаргача одам бўлган.
Қутқарувчилар ҳанузгача вайроналар остидан одамларни чиқаришда давом этмоқда, жароҳатланган 155 киши касалхонага ётқизилган.
400 га яқин қутқарувчи вайроналардан бедарак йўқолганларни қидирмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, том тўсатдан қулаб тушган – улардан бири аввалига бу зилзила деб ўйлаганини ва шу боис бошини ёпганча ўзини полга ташлаганини айтди.