Бугун 26 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Долларга нисбатан энг даромадли активлар эълон қилинди — рубль бешинчи ўринда

Долларга нисбатан энг даромадли активлар эълон қилинди — рубль бешинчи ўринда

Bloomberg ўз ҳисоб-китоблари асосида дунёдаги энг даромадли активларни эълон қилди.

Булар — платина, кумуш, палладий, олтин ҳамда Россия рубли. Рус валютаси 2025 йил бошидан буён АҚШ долларига нисбатан 45 фоизга мустаҳкамланиб, энг даромадли активлар орасида бешинчи ўринни эгаллаган.

Bloomberg Россияга қарши кўплаб санкциялар фонида ушбу мамлакатда хорижий валютага талабнинг пасайишини рублнинг кучайишидаги энг муҳим омил деб ҳисоблайди. Рублга чет эл валютасини сотиш ва Россия банкининг қатъий пул-кредит сиёсати ҳам ёрдам берди — юқори асосий ставка фуқароларда рублли ҳисоб рақамларидаги жамғармаларга қизиқиш уйғотди, дея таъкидлади агентлик. Вайд этилишича, сўнгги 12 ой ичида рублнинг мустаҳкамланиши 1994 йилдан бери энг кучлиси бўлди.

Агентлик рублнинг мустаҳкамланиши Россия банкига инфляцияни пасайтиришда қўл келади деб ҳисоблайди.

Аммо Столипин номидаги Москва ўсиш иқтисодиёти институти экспертларига «танганинг орқаси» ҳам борлигини эслатишмоқда. Bloomberg иқтибос келтирган хабарда мутахассислар «юқори баҳоланаётган рубль» рақобатбардошликни заифлаштиради ва Россияга инвестициявий қизиқишни пасайтиради, дейишган.

Киритилди: Бугун 14:46. Ўқилди: 645 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!