Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Доллар, тенге,рубль: Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Доллар, тенге,рубль: Валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Қ. фуқаро У.Б.га 1 660 АҚШ доллари, 500 000 қозоқ тенгеси ва 91 750 россия рублини 45,6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Боёвут тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Г. фуқаро М.П.дан 1,8 млн қозоқ тенгесини 3 450 АҚШ доллари ва 225 минг сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:46 05.08.2025. Ўқилди: 571 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!