Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Доллар нархининг бу ҳафта яна қимматлаши айтилди

Доллар нархининг бу ҳафта яна қимматлаши айтилди

АҚШ доллари расмий курсининг ошиши давом этмоқда. Душанба куни Марказий банк расмий курси 13 сўмга ошиб, 1 АҚШ доллари 8250 сўмни ташкил этиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда валюта биржасида охирги ҳафтада бўлиб ўтган савдо якунлари далолат беради.

Валюта биржасида доллар курси бир ҳафтада 22 сўмга ошган. Ҳафта давомида биржада доллар савдоси ҳажми 373 млн АҚШ долларни ташкил этган. Октябрь ойида умумий савдо ҳажми эса қарийб 2 млрд АҚШ долларига етган.

Расмий доллар курси қарийб 3 ой давомида мунтазам ошиб келмоқда. Август ойи бошида жорий йилнинг энг паст доллар курси қайд этилган эди – 7783 сўм. Ҳозирга келиб доллар 467 сўмга, яъни 6 фоизга қимматлади. Лекин йил бошидан ҳисобланса, доллар курси 10 ойда 1,5 фоиз ошгани маълум бўлади. Бунга сабаб, августга қадар долларнинг қарийб олти ой давомида арзонлашиб борганидир.

Марказий банкнинг ўтказган сўровномаларига кўра, йил охирига келиб АҚШ доллари курси 8300 сўмга етиши мумкин.

Тижорат банкларидаги доллар айирбошлаш курслари охирги икки ҳафта давомида ўзгармаяпти. Деярли барча банклар АҚШ долларини 8220 сўмдан сотиб олмоқда. Конверсион картага сотиш курси эса кўпчилик банкларда 8300 сўмни ташкил этади. Тахминларга кўра, кейинги ҳафтада тижорат банклари ҳам расмий курс орқасидан долларнинг сотиш ва сотиб олиш курсини оширади.

Manba: 7news.uz

Киритилди: 17:19 03.11.2018. Ўқилди: 2478 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!