"Одамлар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар, уларнинг кўлами қандай бўлишидан қатъи назар, сир сақланиши керак эмас. Улар фақат ижтимоий тармоқларда муҳокама қилиниши эмас, балки бутун мамлакат миқёсидаги бош мавзуларидан бири бўлиши лозим. Ўзбекистонда ҳалок бўлган болалар хотираси учун умуммиллий мотам эълон қилиниши зарур. Шундай қилинса, тўғри бўлади", деб ёзади Газета.уз нашри.
☝️Тўғри ва жўяли таклиф. Шу тариқа болалар ўлимида асосий айбдор бўлган давлат ўз фуқароларининг тақдирига бефарқ эмаслигини намоён қилган бўларди.