Қатар Миллий анжуманлар марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Саммитда дунё мамлакатлари раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирок этмоқда. Тадбирда ижтимоий барқарорлик, бандлик, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш бўйича ташаббусларини таъкидлади.