Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Доҳа декларацияси халқаро ҳамжамиятдан шошилинч чоралар кўришни талаб қилади

Доҳа декларацияси халқаро ҳамжамиятдан шошилинч чоралар кўришни талаб қилади

Доҳа декларацияси Исроилнинг минтақадаги ҳужумларини тўхтатиш учун халқаро ҳамжамиятдан шошилинч чоралар кўришни талаб қилади.

Бу ҳақда РИА Новости танишишга муваффақ бўлган ҳужжат лойиҳасида айтилган.

Декларацияда қуйидагилар ҳам кўзда тутилади:

🔸Исроилнинг Қатарга зарбалари Ғазо бўйича воситачилик саъй-ҳаракатлари ва муносабатларни нормаллаштиришда эришилган барча ютуқларга путур етказади;
🔸Исроилнинг Қатар ва минтақадаги бошқа мамлакатларга янги зарбалар бериш билан таҳдид қилишлари қабул қилиниши мумкин эмас;
🔸Исроилнинг Қатар ва Фаластинга қарши ҳаракатлари минтақада тинч-тотув яшаш имкониятларини йўққа чиқаради.

Декларация Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Араб давлатлари лигасининг навбатдан ташқари саммитида қабул қилиниши режалаштирилган.

Киритилди: 22:15 15.09.2025. Ўқилди: 1211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!