Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Доғистондаги ҳужумга «Исломий давлат»нинг бўлими алоқадор бўлиши мумкин - ISW

Доғистондаги ҳужумга «Исломий давлат»нинг бўлими алоқадор бўлиши мумкин - ISW

23 июнь куни Махачқалъа ва Дербентда синагогани ўт қўйиш, 2 та черков ва йўл полицияси постига ҳужумлар «Исломий давлат» террорчилик гуруҳининг Шимолий Кавказ бўлими – «Кавказ Вилояти» томонидан содир этилгани айтилмоқда. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) кундалик ҳисоботида айтилади.

Таҳлилчиларга кўра, ташкилот республикадаги нишонларга «мураккаб ва мувофиқлаштирилган ҳужум» уюштирган бўлиши мумкин.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг минтақавий аксилтеррор тузилмаси аввалроқ Вилоят Кавказ Москва яқинидаги Крокус Сити Холл концерт залига 22 март куни уюштирилган ҳужумдан сўнг фаоллашгани ва 2024 йил апрелидан Шимолий Кавказда ишчиларни ёллаш бўйича чақириқларни кучайтиргани ҳақида алоҳида огоҳлантирган эди.

Россия расмийлари 2024 йилнинг март ойидан бери Шимолий Кавказда террорчи гуруҳларнинг кучайиб бораётган таъсирига қарши курашиш учун аксилтеррор операциясини ўтказишга ҳаракат қилмоқда, бироқ Крокус ҳужумидан кейин асосан Украина ва НАТОни ҳужумда айблашга эътибор қаратди.

Москванинг мусулмон озчилик, айниқса Кавказдаги мусулмонлар билан муносабатлари тобора кескинлашиб бораётгани Казказ вилояти ва бошқа экстремистик гуруҳларни қимматли кадрлар базаси билан таъминлашда давом этиши мумкин.

Киритилди: 19:37 24.06.2024. Ўқилди: 786 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!