Доғистонда Махачқалъа ва Каспийск шаҳарларида ўтказилган аксилтеррор операцияси (КТО) чоғида террорчилик жиноятларини содир этишни режалаштирган уч киши қўлга олинди.
Бу ҳақда Миллий аксилтеррор қўмитаси (МАҚ) матбуот хизмати хабар берди.
“Хавфсизлик органлари бир қатор террорчилик жиноятларини содир этишни режалаштирган уч бандитни қўлга олди”, — дейилади хабарда.
МАҚ маълумотларига кўра, жангарилар қўлга олинган жойни текшириш чоғида автоматлар, ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи мослама топилган.