Доғистонда самбо бўйича Россия чемпионатининг бронза медали совриндори, 31 ёшли Магомед Давудов отиб ўлдирилди.
Россия оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, ҳодиса "Марракеш" тантаналар зали яқинида содир бўлган.
Хабар қилинишича, Давудов тадбирда иштирок этган ва бинодан ташқарига чиққанидан сўнг унга қора рангли Toyota Camry автомобилидан ўқ узилган.
Ўқлардан бири спортчининг бошига теккан. Оғир яраланган Давудов шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Ҳужумни содир этган шахслар воқеа жойидан қочиб кетган. Улар фойдаланган автомобиль қидирувга берилган.
Маълумот учун, Магомед Давудов Россия спорт устаси унвонига эга бўлган.
У 2016 йилда дзюдо бўйича Европа кубоги ғолиби, 2023 йилда эса самбо бўйича Россия чемпионатининг бронза медали совриндори бўлган.