Махачқалъадаги ҳужумда уч нафар полициячи ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Baza хабар бермоқда.
Баъзи маълумотларга кўра, 12 ёшли қиз ҳам жароҳат олган.
Тагиров кўчасида бўлган ЙПХ экипажига икки нафар қуролланган номаълум шахс ҳужум қилган. Жиноятчилар хизмат автомобилида қочиб кетишди.
Ҳужумчилардан бири жавоб ўқидан ҳалок бўлди, иккинчиси қочиб кетди, "Тўхтатиш" режаси жорий этилди.