Бугун 21 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Дмитрий Биволнинг кейинги рақиби тасдиқланди

Дмитрий Биволнинг кейинги рақиби тасдиқланди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) 79,4 кг да чемпионлик жангини расман тасдиқлади. Энди россиялик Дмитрий Бивол немис боксчиси Михаэл Айфертга қарши рингга кўтарилади, дея хабар беряпти "Boxing Scene" нашри.

Қайд этилишича, IBF бу қарорни иккинчи бор қабул қилмоқда. Дастлаб мазкур баҳс 2025 йил охирига белгиланган эди, бироқ Бивол бел қисмидаги операциядан кейинги тикланиш жараёни сабаб тиббий кечиктириш олган.

Маълумот учун, Михаэл 2018 йилда профессионал боксдаги фаолиятини бошлаган. Немис боксчисининг энг муҳим ғалабаларидан бири — собиқ жаҳон чемпиони, канадалик Жан Паскалга қарши қўлга киритилган.

Киритилди: 23:47 20.01.2026. Ўқилди: 219 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!