————
Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 32 ёшли Т.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида яшовчи 20 ёшли Н.О. содир этганлиги аниқланган.
Унга кўра, Н.О. “Телеграм” мессенжери орқали Т.А.га ўзини Дизайнер сифатида таништириб, унга дизайнерлик хизматини кўрсатишни ваъда қилиб, ишончига кириш орқали олдиндан ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига жами 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни ўтказдириб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.О.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
🟥 Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.