Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Диққат! Қовурилган тухум кимлар учун хавфли?

A A A
Диққат! Қовурилган тухум кимлар учун хавфли?

Қовурилган тухум соғлиғингизга зарар етказиши мумкин. Ушбу таомни ҳар кимга истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бу ҳақда диетологлар огоҳлантирмоқда, деб ёзади belnovosti.by.

Шундай қилиб, ортиқча вазнли одамларга қовурилган тухумни истеъмол қилмаслик яхшироқ, чунки тухум одатда кунгабоқар ёғида қовурилади. Бу ёғ эса семизликка сабаб бўлади. Қовурилган тухум юрак ёки қон томирлари билан боғлиқ муаммолар бўлган одамлар учун ҳам хавфли — ортиқча ёғ ва холестерин қон томирлари, қон айланиш тизими ва юракка ёмон таъсир қилади.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг фикрига кўра, тухумдан тўлиқ воз кечишнинг ҳам ҳожати йўқ — тухум таркибида D, B6, B12 витаминлари, шунингдек минераллар мавжуд. Ушбу микроэлементлар кўриш қобилиятини яхшилайди, танани озиқлантиради.

Киритилди: 14:09 26.07.2020. Ўқилди: 11455 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!