Бугун 27 январь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

Диққат! Эркаклар ўқисин

Диққат! Эркаклар ўқисин

Қўшма Штатлар олимлари эркаклар учун хавфли, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин бўлган  янги касаллик аниқланганлигини эълон қилишди.

Тадқиқот натижалари “The New England Journal of Medicine»да чоп этилди, дея хабар берди “Dori-Darmon” АК матбуот хизмати.

Тадқиқотчилар янги касалликни VEXAS деб аташди ва ушбу синдром 40% ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкинлигини юайд этишди.

Таъкидланишича, ушбу синдромли одамлар аутоинфламатуар касалликдан азият чекишади, уларда иситма, фаол тромб шаклланиши ва ўпка тўқималарининг яллиғланиши ривожланади.

Тадқиқотчилар беморларда UBA1 генларидаги соматик мутацияларни аниқлашган. Тадқиқот тугагандан сўнг яна 25 кишида синдром тасдиқланган. Мутахассислар беморларнинг ҳақиқий сони кўпроқ бўлиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.

Киритилди: 20:46 13.01.2021. Ўқилди: 12108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!