Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Der Spiegel: “Германия учун муқобил” партияси федерал даражада “ўнг экстремистик тааҳкилот” деб эътироф этилди

Der Spiegel: “Германия учун муқобил” партияси федерал даражада “ўнг экстремистик тааҳкилот” деб эътироф этилди

Германия Федерал Конституцияни ҳимоя қилиш идораси “Германия учун муқобил” (АfD) партиясини “ўта ўнг экстремистик ташкилот” деб таснифлади.

"Бунга партиянинг бутун фаолияти экстремистик характерга эга экани ва инсон қадр-қимматини эътиборсиз қолдираётгани сабаб қилиб кўрсатилган", дейилади идора матбуот релизида.

Федерал идора бир неча ой давомида АfD фаолиятига баҳо бериш устида ишлаган. Бироқ шу вақтгача партия фақат “ўнг экстремизмда гумон қилинувчи” сифатида қайд этилган эди. Ҳозирги мақом эса партиянинг бутунлай конституцияга зид деб топилганини билдиради, дея изоҳ берди Der Spiegel.

Қайд этилишича, бу қарор разведка воситалари орқали партияни кузатиш учун ҳуқуқий тўсиқларни камайтиради. Масалан, телефонларни тинглаш ёки инсайдерларни ёллаш имконини беради.

Конституцияни ҳимоя қилиш идорасининг маълум қилишича, АfD'да устунлик қилаётган “этник келиб чиқишга асосланган халқ тушунчаси” Германиянинг асосий эркин демократик тартиби билан мос келмайди. Масалан, партия асосан мусулмон мамлакатлардан келган муҳожирлик тарихига эга немисларни “немис халқининг тенг ҳуқуқли аъзолари” деб ҳисобламайди.

Бироқ бу партиянинг тақиқланганлигини англатмайди ва сиёсий куч фаолияти учун жиддий ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди. Фақат Федерал Конституциявий суд Бундестаг, Бундесрат ёки Федерал ҳукумат ташаббуси билан партия фаолияти тақиқланиши мумкин. АfD қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Киритилди: 16:01 02.05.2025. Ўқилди: 335 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!