“Ўзэнергоинспекция” томонидан Сурхондарё вилоятида ўтказилган назорат тадбирида Денов туманида "О.Р.И." МЧЖга қарашли қурилиш корхонаси объектида ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 513 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.