Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Делси Родригес Венесуэланинг муваққат президенти сифатида қасамёд қилди

Делси Родригес Венесуэланинг муваққат президенти сифатида қасамёд қилди

Делси Родригес Венесуэланинг муваққат президенти сифатида қасамёд қилди.

Associated Press хабарига кўра, собиқ вице-президент қасамёдни ўз акаси — Миллий ассамблея (Венесуэла парламенти) раиси Хорхе Родригес иштирокида қилган.

"Мен Ватанимизга қарши амалга оширилган ноқонуний ҳарбий агрессия оқибатида Венесуэла халқига етказилган азоб-уқубатлар учун чуқур афсусдаман. Шунингдек, икки нафар қаҳрамонимизнинг ўғирлаб кетилгани учун ҳам афсусдаман", — деди Родригес қасамёд маросимида.

Аввалроқ Венесуэла Олий суди президент Николас Мадуронинг ўғирлаб кетилгани муносабати билан Делси Родригесни мамлакатнинг вақтинчалик президенти этиб тайинлаган эди.

Киритилди: 09:04 06.01.2026. Ўқилди: 670 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!