“Колумбиянинг қуролли мафияси чет эл қўмондонлиги остидаги турли картеллардан ташкил топган. Трамп ноҳақ - у мафияни колумбияликлар деб ўйлайди. Уларнинг баъзилари колумбиялик, лекин улар Колумбияда яшамайди. Улар Испанияда яшайди.
Олдинроқ эса Дубайда яшаган, аммо Фаластин ва Эрондаги уруш туфайли Қўшма Штатлар рухсати билан кўчиб кетган. Улар бу ерда бизни ўлдиришда давом этмоқда. Биз ўликлар билан қолмоқдамиз, даромад эса мафия эгаларига келиб тушмоқда”, деди Колумбия президенти Густаво Петро.
"Жаноб Трамп, сиз ҳозир ўз иттифоқчиларингиз деб атаётган одамлар ҳақиқий Колумбия мафияси ҳисобланади. Сизнинг иттифоқчингиз - Очоа ва Пабло Эскобар картеллари қуршовида ўсган.
Мен ҳеч қачон бизнес билан шуғулланмаганман, АҚШда бир доллар ҳам, музлатиб қўйиш мумкин бўлган бирорта ҳисоб рақамим ҳам йўқ. Менда АҚШда бизнес юритиш нияти бўлмаган ва бўлмайди - ҳозир ҳам, келажакда ҳам," - дея хулоса қилди у.