"Мамлакат парламенти конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида қарор қабул қилди, унга кўра Эстонияда яшовчи учинчи давлат фуқаролари маҳаллий сайловларда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилади", деб хабар бермоқда нашр.
Энди ушбу ислоҳотни мамлакат президенти тасдиқлаши керак. Агар ҳужжат тасдиқланса, ўзгаришлар биринчи навбатда Эстонияда доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлган 80 минг Россия фуқаросига таъсир қилади. Амалдаги қонунчиликка кўра, ушбу шахслар маҳаллий сайловларда қатнашиши мумкин, бироқ умуммиллий сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас.
Бундан ташқари, Эстонияда 60 минг нафар фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам яшайди. Янги қоидаларга кўра, кейинги маҳаллий сайловларда фақат Эстония ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари қатнаша олади.