Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Деҳлида ўзбек аёли калтакланди ва зўрланди

Деҳлида ўзбек аёли калтакланди ва зўрланди

Ҳиндистонда 31 ёшли ўзбекистонлик аёлни уч эркак зўрлаган. Бу ҳақда “Aninews” хабар берди деб ёзмоқда togri.uz нашри.

Тажовузкорлардан бири ўз дўсти бўлган

Аёл жануби-ғарбий Деҳлининг Васант Кунж туманида автомобилда зўрлаб кетилган.

Тажовуз шанба куни рўй берган. Икки ой аввал Ҳиндистонга келган аёлнинг аризасида айбдорлардан бири билан 7 ойдан бери дўст эканлигини маълум қилди.

Мазлум аёл ўз аризасида дўсти шанба куни Васант Кунждаги супермаркет яқинида учрашишга чақирган. Дўсти у ердан Гургаонга ичида икки дўсти ўтирган машинасида олиб кетади. Йигитлар унга ҳужум қилганини, қаршилик кўрсатганида эса калтакланиб жинсий тажовуз қилинганини ёзган.”

31 ёшли аёлни дўсти квартираси яқинига ташлаб кетади. Воқеани дугоналарига сўзлаб берган аёлни шифохонага олиб боришади. Шифохона маъмурияти бу ҳолат юзасидан полицияга хабар қилади.

Ҳозирда полиция жиноий иш очган.

Киритилди: 07:00 14.08.2019. Ўқилди: 4559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!