Бугун 4 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Деҳлида ифлос ҳаво сабаб 200 мингта ўткир респиратор касаллик қайд этилди

Деҳлида ифлос ҳаво сабаб 200 мингта ўткир респиратор касаллик қайд этилди

Ҳиндистон пойтахтида ифлос ҳаво сабаб 3 йилда 200 мингта ўткир респиратор касаллик қайд этилди,

Ҳиндистон пойтахти Деҳлидаги олтита давлат касалхонасида 2022—2024-йиллар оралиғида 200 мингдан ортиқ ўткир респиратор касаллик (ЎРК) ҳолатлари қайд этилди. Бунга бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ифлосланиши даражасининг ошиб бораётгани сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ҳиндистон ҳукуматига таяниб BBC хабар берди.

Ҳукуматнинг парламент йиғилишида маълум қилишича, мазкур уч йил давомида 30 мингдан зиёд одам нафас йўллари касалликларига чалиниб, касалхоналарга ётқизилган. Деҳли ва унинг атрофларида заҳарли ҳаво, айниқса, қиш ойларида такрорланувчи муаммо бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 23:03 03.12.2025. Ўқилди: 191 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!