"Фиорентина" посбони Давид Де Хеа "Реал"га нима учун ўтмагани ҳақидаги саволга жавоб беришдан қочди.
- Сизнингча, "Реал Мадрид" дарвозабони бўла олармидингиз? Сиз 2015 йилда бунга яқин эдингиз, аммо шартномани имзолаш кечикиши туфайли ҳаммаси барбод бўлди. Ҳеч бўлмаганда тиббий кўрикдан ўтганмисиз?
- Фаолиятимни якунлаганимдан сўнг, ўша куни содир бўлган воқеалар ҳақида гапираман. Якунда бу содир бўлмади ва менимча, содир воқеаларга сабаб бор: мен "Манчестер Юнайтед"да қолдим ва мен жуда хурсанд бўлдим. Бу менинг уйим ва менимча, ҳаммаси яхши бўлди.
Куртуа у ерга кўчиб ўтди, у айнан менинг кетишим туфайли "Атлетико" дарвозабони бўлиб қолганди. У жуда яхши иш қилди ва мен у учун хурсандман" - деди де Хеа.