Бугун 6 апрель, 2026 йил, душанба

O'ZB

Давлат ва бизнесни боғлаётган ТХИФ-2023

A A A
Давлат ва бизнесни боғлаётган ТХИФ-2023


Тошкент халқаро иқтисодий форуми доирасида «Ихчам ва самарали ҳукумат иқтисодий ривожланиш учун» мавзусида панель сессияси бўлиб ўтди.

Осиё тараққиёт банкидаги АҚШ элчиси Жейсон М.Чанг тадбирда модератор вазифасини бажарди.

Мунозарада Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори Шуҳрат Вафоев Сўзга, Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бўлим бошлиғи Азиза Умарова, Coca-Cola Uzbekistan — CCI Uzbekistan бош менежери Эзел Агаоглу, «Азарбайжон-Ўзбекистан» Ассоциацияси асосчиси ва бошқарув директори Канан Жалилов сўзга чиқдилар.

Давлат ва бизнесни боғлаётган ТХИФ-2023

Экспертлар инсон капитали омилини муҳимлигини қайд этиб, давлатни ривожланишида асосий омилларидан бири эканлигини ҳамда давлат ва бизнес ўртасида унинг таъсири муҳимлигини таъкидлашди.

Бундан ташқари, ҳозирда давлатнинг бизнесдаги улушини камайтиришга қаратилган халқаро стандартларни жорий этиш борасида ҳукумат иш олиб бораётганини, кичик ва ўрта бизнесга турли имтиёз ва устунликлар берилаётгани муҳокама қилинди.

Давлат ва бизнесни боғлаётган ТХИФ-2023

Масалан, Эзел Агаоглу, хусусий сектор ва Ўзбекистон ҳукумати орасидаги дўстона муносабатларининг гувоҳи бўлаётганини, бу мамлакатда иқтисоднинг ўсишига олиб келишини таъкидлаб ўтди. Амалда бор ресурслардан тўғри фойдаланиш ва замонавий мулоқот каналлари, мамлакатда бизнесни ривожланиши учун фойдали бўлади. Унинг қайд этишича, давлат истеъмолчи талабини инобатга олмоқда ва шу сабабли инвесторларни мамлакатга таклиф қилиб, уларга шаффофлик ва ўзига бўлган ишончни кафолатламоқда.

Давлат ва бизнесни боғлаётган ТХИФ-2023

Канан Жалилов ўз навбатида, нега Ўзбекистонни инвестисия борасида ишончли ҳамкор сифатида кўраётгани ҳақида сўзлаб берди. Сабаб сифатида, мамлакат рақобат муҳитида фаол тарзда ривожланиб бормоқда эканлигини, кўплаб катта жаҳон даражасидаги ўйинчилар ўзбек бозорига кириб келаётганини қайд этди. «Ўзбекистон – ҳақиқатдан ҳам инвесторлар учун қизиқарли мамлакат», - дея ўз чиқишини якунлади.

Сессия давомида иштирокчилар замонавий коммуникасия воситалари тадбиркорлар ва фуқароларнинг ҳокимият органлари билан ўзаро муносабатда бўлишига қандай ёрдам беришини ҳам муҳокама қилдилар. Таъкидланганидек, ҳукуматнинг ташқи ўзгаришларга, бизнес ва фуқароларнинг талабларига жавоб бериш тезлиги давлат фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Мутахассислар инвестисиявий муҳит ва умуман иқтисодий ўсишга таъсир этувчи маъмурий ислоҳотлар масалаларига ҳам эътибор қаратдилар.

Киритилди: 22:35 28.04.2023. Ўқилди: 2510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!