Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди

Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (541-сон, 27.08.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низомга кўра, Академияда қуйидаги мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрланади:

▪️ “Ҳудудларни комплекс ривожлантириш”;
▪️ “Давлат бошқаруви”;
▪️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш”;
▪️ “Давлат сиёсати”;
▪️ “Давлат молиясини бошқариш”.

✅ Академия магистратурасига қабул давлат буюртмаси бўйича давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

🏛 Академияга давлат буюртмаси бўйича қабулни ташкил этиш учун номзодларни бирламчи саралаб олиш бўйича идоравий комиссия тузилади.

📚 Номзод Идоравий комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

➖ охирги 2 йиллик фаолияти давомида амалга оширган ижобий ишлари ҳақидаги маълумот;

➖ маълумотнома-объективка;

➖ номзоднинг қўшимча эришган ютуқлари: илмий даражаси, илмий унвони, хорижий тилларни билиш сертификати кабилар.

📝 Магистратурада ўқишга тавсия этилган номзодлар умумий сонининг, қоида тариқасида, камида 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этади.

📋 Академияда магистратура мутахассисликларига давлат буюртмаси бўйича танлов 2 босқичда, тест синови ва суҳбат шаклида ўтказилади.

📜 Қабул комиссияси қарори билан давлат буюртмаси бўйича давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган номзодларни Академия тингловчилигига қабул қилиш ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.

Киритилди: 13:45 02.09.2025. Ўқилди: 440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!