Шахматнинг рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторовга "Мард ўғлон" давлат мукофоти ҳамда Тошкент шаҳридан 2 хонали уй калити топширилди.
Шунингдек, унинг устозларига 100 миллион сўмдан ҳамда яна бир ўзбекистонлик шахматчи, Варшавадаги жаҳон чемпионатида блиц йўналишида иштирок этган Жавоҳир Синдоровга 50 миллион сўм пул мукофоти топширилди.