Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Давлат Думаси мигрант оилаларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни кўриб чиқади

Давлат Думаси мигрант оилаларнинг мамлакатга киришини тақиқлашни кўриб чиқади

Давлат Думасидаги «Ягона Россия» фракцияси раҳбари Владимир Василев ЛДПРнинг паст малакали меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун вақтинча келган чет эл фуқаролари оила аъзоларининг Россияга киришини тақиқлаш ҳақидаги таклифини қўллаб-қувватлади.

«Россия Федерацияси ҳудудига вақтинча келган, паст малакали мутахассис бўлган ва мамлакатимизда ишлаётган чет эл фуқаросининг оила аъзоларининг киришини тақиқлашни таклиф этувчи ЛДПР ташаббуси алоҳида эътиборга лойиқдир. Бу бизнинг сайловчиларимизнинг илтимоси», - деди Василев.

У, шунингдек, Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин номидан меҳнат миграцияси масалалари билан шуғулланиш учун махсус қонунчилик комиссияси тузилганини маълум қилди.

19 август куни ЛДПР фракцияси томонидан юқори малакага эга бўлмаган меҳнат муҳожирларининг оила аъзоларининг Россия Федерациясига киришини тақиқлашни таклиф қилувчи қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Киритилди: 19:03 07.09.2024. Ўқилди: 1009 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!