Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Давлат байроғидан дафн маросимларида фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилди

Давлат байроғидан дафн маросимларида фойдаланиш тартиби ишлаб чиқилди

Адлия вазирлиги ишлаб чиққан тегишли қонун лойиҳаси билан «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, мазкур қонун дафн аросимларида Давлат байроғини тобут устига ёпиш тартибларини назарда тутувчи 9-1-модда билан тўлдирилади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини тобут устига ёпишга давлат ва жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳамда бошқа ҳарбий тузилмаларнинг ҳарбий хизматчилари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳолларда рухсат этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тобут устига ёпилганда, байроқ матосидаги янги ой ва ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган қисми тобутнинг бош қисми ва марҳумнинг чап елка томони устида, маросим иштирокчиларига нисбатан ўнг юқори бурчакда жойлашиши шарт.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тобутнинг юқори қисмини тўлиқ ёпиши, байроқ матосининг қирралари тобутнинг ён томонларига бир текис тушиб туриши ва ерга тегмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тобутнинг устига ёпилганида унинг устига буюм қўйилмайди. Буюмлар тобутнинг ён тарафига жойлаштирилади.

Дафн маросимининг якунлангандан сўнг, бироқ, жасад қабрга туширилишидан ёки жасад куйдирилишидан олдин Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи йиғиб олинади.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини йиғиб олиш давлат рамзларига хос ҳурмат ва эҳтиром билан амалга оширилиши ҳамда йиғиб олинган Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи муносиб ўринга жойлаштирилиши лозим.

Манба: regulation.adliya.uz

Киритилди: Бугун 15:12. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!