Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя-2026 XX ёзги Осиё ўйинларида медаллар жамғармасини яна битта соврин билан бойитди.
Ушу бўйича кўргазмали чиқиш дастурида қатнашган Дарья Латишева финалда 19,413 балл тўплади ва мусобақани иккинчи ўринда якунлади.
Шу тариқа, ҳамюртимиз кумуш медалга сазовор бўлди ва Осиё ўйинларидаги шахсий совринлари сонини учтага етказди.
Бу натижа билан Дарья Латишева Осиё ўйинларининг уч карра совриндорига айланди.