Бугун 26 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Данғарада "Volkswagen"нинг хатланишига нима сабаб бўлди?

Данғарада "Volkswagen"нинг  хатланишига нима сабаб бўлди?

Қарздорлик – бу ҳар доим ҳам "оғир юк", айниқса у давлатга бўлса, унинг "ечими" янада жиддий бўлади. Данғара туманида, "Б.Б." фермер хўжалигининг давлат солиқ инспекциясига 12 та ижро ҳужжати бўйича жами 194 миллион сўмлик қарздорлиги юзасидан ижро ҳужжати келиб тушган эди.

Давлат ижрочиларининг тушунтиришларига қарамасдан, фермер хўжалиги раҳбари қарздорликни тўлашга "шошилмади".
У, гўёки, "отдан тушса ҳам эгардан тушмаган" каби, вазиятнинг жиддийлигини тан олишни истамади. Давлат ижрочилари мажбурий ижро ҳаракатларига ўтиб, раҳбар миниб юрган "Volkswagen" автомашинасини хатлаганларидан кейин ҳам, у давлат ижрочиларига "дўқ-пўписа" қилишдан тўхтамади. Бундан кўриниб турибдики, қарздор ҳали ҳам қарзни тўламоқчи эмас.

Бироқ, "ҳақиқат"ни яширишнинг иложи йўқ. Давлат ижрочилари ўз ишини қатъият билан давом эттиришди. "Волцфлагер" автомашинаси эндиликда аукционда сотиш учун тайёрланмоқда. Сотувдан тушган маблағлар, фермер хўжалигининг давлат олдидаги 194 миллион сўмлик қарздорлигини қоплаш учун йўналтирилади.

Киритилди: 19:33 23.10.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!