Самарқанд вилояти, Данғара туманида кўкнор ва наша етиштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Хабарда айтилишича, 4 май куни Фарғона вилоятининг Данғара туманида вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида М.С. уйи томорқасининг 7 кв.м майдонида кўкнор ва шунча майдонда наша гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланган. Унинг уйи омборхонасида эса 1 кг. 146 гр. марихуана ва 179 гр. кўкнор гиёҳвандлик моддалари топилиб, далилий ашё сифатида олинган.