Дамашқ халқаро аэропорти 18 декабргача барча турдаги самолётларнинг қўниш ва жўнашини бекор қилди. Бу ҳақда аэропорт томонидан эълон қилинган махсус НОТАМ хабарида айтилади, дея хабар беради «ТАСС».
«2024 йил 18 декабргача Дамашқ аэропортига/дан барча рейслар тўхтатилди», дейилади ҳужжатда эрталаб Сурия ҳаво ҳудудининг барча фойдаланувчилари эътиборига ҳавола қилинган. Худди шу хабарга кўра, аэропорт иши 18 декабрь куни УТ соат 19:00 да тикланиши мумкин.
Алеппо халқаро аэропорти ҳам худди шундай хабар тарқатди. У, НОТАМ маълумотларига кўра, 17 декабрь оқшомига қадар ҳар қандай самолётни қабул қилиш ва қўйиб юбориш учун ёпиқ.