Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

"Damas"да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётган фарғоналик ҳайдовчига қандай жазо тайинланди?

"Damas"да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётган фарғоналик ҳайдовчига қандай жазо тайинланди?

Фарғонада ҳайдовчи "Damas"да 28 нафар боғча боласини олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Марказий студия» информацион дастурида маълум қилинди.

ЙПХ ходимлари машинани тўхтатганда, машина салонида 28 нафар боғча тарбияланувчиларини олиб кетаётгани аниқланган. "Damas"нинг олд ўриндиғининг ўзида 5 нафар бола жойлаштирилган. Машинанинг орқа эшиклари яхши ёпилмагани ҳам қайд этилган.

Ҳайдовчидан тегишли ҳужжатлар талаб қилинганида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам, бошқа ҳужжатлар ҳам ёнида йўқлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳайдовчига тегишли чора кўрилади, Damas эса жарима майдончасига олиб борилади.

«Бироқ ушбу болаларга жавобгарликни ўз зиммасига олиб, лекин ўз касбига бефарқ бўлиб болалар боғчасидан мазкур кичкинтойларни бегона шахсга бериб юборган МТТ вакиллари-чи? Барча ҳолатларни била туриб, болалар ҳаётини хавф остига қўйган ота-оналар-чи?», — дейилади хабарда.

Киритилди: 16:26 14.04.2021. Ўқилди: 3527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!