Бугун 28 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати бироз пасайиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга жануби-ғарбдан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Бугун кунининг иккинчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечга томон Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Шанба куни Ўзбекистон бўйича кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шимолий ҳудудлар бўйича куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати кундузи 25 октябрда +18…+23, 26 октябрда +13…+15, 27 октябрда эса +17…+19 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир кучли ёғиши мумкин, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланади.

Пойтахтда 26 октябрда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. 27 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади.

Киритилди: 10:07 26.10.2024. Ўқилди: 386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!