Бугун 25 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда дам олиш кунлари қуруқ ва нисбатан иссиқ ҳаво сақланиб, ҳарорат +35…+37 даража атрофида бўлади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 23–24 август кунлари мамлакатнинг катта қисмида ҳаво бироз булутли ва ўзгарувчан бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Жанубий ва чўл ҳудудларда ҳарорат +40 даражагача кўтарилиши мумкин.

Республика бўйича кучсиз нам ҳаво оқими кириб келиши натижасида иссиқлик 2–3 даража пасаяди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шу билан бирга шамол 7–12 м/с тезликда эсиши, айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Тошкент шаҳрида эса об-ҳаво бироз булутли ва вақт-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Шамол асoсaн ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, баъзи вақтларда 12–15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат жума куни кундузи +35…+37 даража бўлиши кутилса, якшанба куни +32..+35 даражагача пасаяди. Кечаси ҳаво +20…+22 даража атрофида бўлади.

Киритилди: 16:43 22.08.2025. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!