Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Даҳшатли сув тошқини туфайли Испания кубогининг иккита ўйини қолдирилди

A A A
Даҳшатли сув тошқини туфайли Испания кубогининг иккита ўйини қолдирилди

Испанияда кучли ёмғирлар даҳшатли сув тошқинларини келтириб чиқарди. Расмий маълумотларга кўра, камида 51 киши ҳалок бўлган.

Испания Қироллик футбол федерацияси чора кўришга мажбур бўлди - кубокнинг икки ўйини кўчирилди. Гап "Парла Эскуэла" - "Валенсия" ва "Понтеведра" - "Леванте" учрашувлари ҳақида кетмоқда. Ўйинлар кўчирилгани тўғрисидаги маълумот федерациянинг расмий сайтида жойлаштирилган.

Испания федерацияси вазиятни кузатишда давом этмоқда. Яна бошқа ўйинларни ҳам кўчиришга тўғри келиши эҳтимолдан холи эмас.

Киритилди: 18:09 30.10.2024. Ўқилди: 803 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!