Сурия армияси жангарилар яширинган жойни топишди. Қайд этилишича, у ерда инсон тана аъзолари бўлган уй лабораторияси ҳам ташкил этилган.
Бу ҳақда SANA агентлиги маълум қилди.
Яширин жой Идлиб вилоятидаги Эль-Гадфа қишлоғида топилган.
Агентликнинг маълум қилишича, Суриядаги террорчилар ҳақиқатан ҳам тана аъзолари билан савдо қилишади - бу уларнинг даромад манбаларидан бири ҳисобланади.
Одамлар кўпинча жангарилар томонидан бошқариладиган жойларда шунчаки йўқолиб кетишади: эҳтимолки, айни ўша инсонлар юқоридаги ҳолат қурбонига айланишади.