Бугун 21 апрель, 2019 йил, якшанба

O'ZB

Даҳшат! Ойпарастлик хасталигига чалинган қизни уйқусида юрганида зўрлашди

Даҳшат! Ойпарастлик хасталигига чалинган қизни уйқусида юрганида зўрлашди

Англиянинг Рединг шаҳри суди 23 ёшли йигитни уйқусида юрган қизни зўрлаганликда айбдор деб топди.

Бу ҳақида BBC манбаси хабар қилди. Айтилишича, 23 ёшли йигит ўтган йилнинг 7 февралида 19 ёшли қизнинг уйига яширинча кириб олган ва уни кузата бошлаган.

Ойпарастлик хасталигига чалинган қиз уйқусида туриб кетиб ошхонага қараб юрган. Йигит эса қизнинг ортидан кузатиб бориб, уни зўрлашни бошлаган. Аммо шу пайт қиз уйғониб кетган.

Жабрдийданинг қичқириғига қўшнилар чопиб келишган ва полицияга қўнғироқ қилишган. Гувоҳларнинг айтишича, йигит жиноят содир этилган жойда қўлга олинган.

Суд айбланувчининг норозиликларига қарамасдан уни айбдор деб топди ва қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Киритилди: 06:06 16.04.2019. Ўқилди: 5808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!